“Арсенал” ва “Реал” Холандни ўз сафига оғдиришга тайёр
«Арсенал» ва Испаниянинг «Реал» клуби «Манчестер Сити»да юзага келган муаммолардан фойдаланиб, ҳужумчи Эрлинг Холандни ўз сафига оғдиришга тайёр.
Куни кеча мустақил комиссия «Манчестер Сити»ни Премьер-лиганинг молиявий фэйр-плей қоидаларини бузиш билан боғлиқ 115 та айблов бандининг 114 таси бўйича айбдор деб топгани маълум бўлди.
Ҳатто «Манчестер Сити» Премьер-лигадан четлатилишдан қутулиб қолган тақдирда ҳам, клубга катта миқдордаги молиявий жарималар ва очколарни олиб ташлаш каби жазолар таҳдид солиши мумкин.
«Манчестер Сити»нинг бир муддат Англия футболи элитасидан тушиб қолиш хавфи жамоанинг юлдуз футболчилари «Этиҳад»ни тарк этишига олиб келиши мумкин. Football Insider маълумотларига кўра, «Арсенал» ва «Реал» аллақачон Холанднинг вакиллари билан боғланган.
Холанднинг шартномаси 2034 йилгача амал қилади. Бироқ «Манчестер Сити» норвегиялик тўпурарга совринлар учун мунтазам равишда курашиш имкониятини кафолатлай олмаса, Эрлингнинг «Этиҳад»да қолишини тасаввур қилиш қийин бўлади.

Фикрлар