“Арсенал” ва “Валенсия” ҳам Хедира учун курашга қўшилди

Туриннинг “Ювентус” клуби хавбеки Сами Хедира мавсумлар оралиҳида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга қараганда 32 ёшли германиялик футболчи учун  “Арсенал”, “Валенсия” ва “Фиорентина” клублари ҳам курашга қўшилишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хедирага “Вулверхэмптон”, “Фенербахче”, “Бешиктош” ва МЛСнинг бир қатор клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Таъкидлаш керакки, Адриен Рабьо ва Аарон Рэмзиларнинг “Юве”га келиши ортидан Хедирада захирада қолиб кетиш эҳтимоли анча юқорилади. Шу боис у жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!