"Арсенал" хўжайинлари "Реал" сўраган футболчи нархини айтди
«Реал» испаниялик ярим ҳимоячига кўз тикди
Манбаларга кўра, Испания терма жамоаси ва «Арсенал» ярим ҳимоячиси Микель Мерино «Реал» скаутлари эътиборини тортган.
Хабар қилинишича, лондонликлар футболчини сотишга тайёр. «Канонирлар» Меринонинг эҳтимолий трансферини 25 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси яна икки мавсумга мўлжалланган.
Аввалроқ ярим ҳимоячи Испания терма жамоасига Миллатлар лигасида Хорватия устидан қозонилган ғалабада (2:1) муҳим роль ўйнаганди. У ўша баҳсда дубль қайд этган. Transfermarkt портали Микель Меринони 25 миллион евро қийматда деб баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)