"Арсенал" хўжайини Эмерининг истеъфога чиқарилганини изоҳлади

"Арсенал" клуби хўжайини Стэн Кронке испаниялик мутахассис Унаи Эмерининг истеъфога чиқарилганини изоҳлади.

“Биз Унаи ва унинг мураббийлар штабига чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Улар клубни барчамиз хоҳлаган даражага кўтариш йўлида кучларини аяшмади. Биз Унаи ва унинг ассистентларига келажакда фақатгина омад тилаб қоламиз”, - дейди Кронке.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери 2018 йилнинг 23 майидан буён “Арсенал” бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!