«Арсенал» Холанд билан мулоқот қилган-қилмагани аниқлаштирилди
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд яқин вақтларда жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Европанинг қатор гранд клублари норвегиялик форвардга қизиқиш билдирмоқда, шулар орасида «Арсенал» номи ҳам тилга олинмоқда. Бироқ TEAMtalk нашри манбасига кўра, ҳозирча лондонликлар Холанднинг вакиллари билан эҳтимолий трансфер бўйича ҳеч қандай музокара ўтказмаган. Томонлар ўртасида расмий мулоқот ёки келишувлар бўлмаган.
Эрлинг Холанд 2022 йилдан буён Англия премьер-лигасида тўп сурмоқда. У «Манчестер Сити»га дортмундлик «Боруссия» таркибидан келиб қўшилган эди.

Фикрлар