"Арсенал" яна бир трансфер масаласини ижобий ҳал қилди

"Арсенал" бу ёзда яна бир трансферни расмийлаштиришга яқин турибди. Лондон жамоасига Бен Уайт қўшилиши кутилмоқда.

The Athletic нашри тарқатган хабарга қараганда, “канонирлар” “Брайтон” билан 23 ёшли англиялик марказий ҳимоячининг трансфери бўйича келшувга эришган. Унга кўра, "Арсенал" Уайт учун “Брайтон”га 60 миллион евро тўлайди.

Энди ушбу трансфер тўлиқ якунланиши учун Уайт лондонликлар сафида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиши керак.

Бундан аввалроқ "Арсенал" ҳамшаҳари "Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахамни сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!