"Арсенал" яна бир трансферга жиддий киришди
"Арсенал" "Аталанта" футболчиси Адемола Лукман учун 50 миллион евро тўлашга тайёр. Журналист Алфредо Педулланинг ёзишича, бергамоликлар ўз футболчиси учун камида 65-70 миллион евро олмоқчи.
Қайд этилишича, Лондон клуби таклифни янада яхшилаш учун шартномага ҳимоячи Якуб Кивёрни ҳам киритиши мумкин.
Шу билан бирга, "Аталанта" Лукманга клуб билан амалдаги шартномасини футболчи учун қулай шартлар асосида узайтиришни ҳам таклиф қилмоқда. Янги битимга кўра, нигериялик футболчининг маоши йилига 3,5 миллион евро қадар етиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, вингер ортда қолган мавсум клуб сафида, барча турнирлар доирасида 45та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган ва 9та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар