
"Арсенал" яна битта ҳужумчи олади
Лондоннинг "Арсенал" клуби жорий трансферлар ойнасида ҳужум чизиғини кучайтирмоқда. "Тўпчилар" бир нечта номдор форвардни ўз сафига қўшиб олган бўлсада, ҳали тўхташ ниятида эмас. Уларнинг кейинги нишони "Кристал Пэлас" футболчиси Эберечи Эзе бўлади.
"The Independet" нашрининг хабар беришича, Эзе трансферидан "Пэлас" 68 миллион фунт стерлинг ишлаб олишни мақсад қилган. Лекин Артета жамоаси ҳужумчини 60 миллион фунт стерлинг эвазига ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда. "Арсенал" ҳозирча ҳамшаҳарига таклиф билан чиққани йўқ. Бироқ икки клуб раҳбарлари ўртасидаги яхши муносабатлар туфайли трансфер тақдири тезроқ ҳал бўлиши мумкин.
Маълумот учун, ўтган мавсум Эзе жамоаси сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол киритган ва 11 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар