"Арсенал" янги дарвозабон сотиб олади
"Арсенал" "Брентфорд" вакили Давид Райани сотиб олишга жиддий киришди. У иккинчи рақамли дарвозабон сифатида эмас, балки Эрон Рэмздейл билан асосий таркибга кириш учун кураш олиб боради.
Фабрицио Романонинг сўзларига, испаниялик посбонга "Бавария"дан ҳам таклиф келиб тушган. Аммо у "канонирлар" сафига ўтишни маъқул кўрди.
Тез орада "Арсенал" ва "Брентфорд" ўртасиlа музокаралар бошланади. Бу трансфер камида 40 миллион еврога тушиши мумкин.
Фикрлар