“Арсенал” январда катта трансферга қўл уради

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета қишки трансферлар вақтида таркибга янги ҳужумчи қўшиб олмоқчи.

“Канонирлар” асосий нишон сифатида “Брентфорд” ҳужумчиси Эйван Тоунини белгилаган эди. Бу футболчи ҳозир дисквалификация муддатини ўтамоқда ва 16 январда ундан таъқиқ ечилади.

“Астон Вилла” форварди Олли Уоткинс тўпурарлик маҳоратини намойиш қила бошлаганидан кейин “Арсенал” мутасаддилар 27 ёшли футболчина эътибор қаратди.

Олли жорий мавсумда 13 та учрашувда еттита гол урди ва тўртта голли пас узатди. Гарчи у жамоаси билан шартномани 2028 йилнинг июнигача узайтирган бўлса-да, “тўпчилар” бу трансферни 55 миллион еврога ҳал қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!