«Арсенал» яримҳимоячиси уни «Реал»га қўйиб юборишни сўрамоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Субименди фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Субименди «Арсенал»ни тарк этиб, «Реал» сафига ўтиш ниятида. Айтилишича, 27 ёшли испаниялик футболчи ўз агентларидан Мадридга кўчиш жараёнини тезлаштиришни сўраган. «Канонирлар» аллақачон «Реал» олдига ўз шартларини қўйган, агар улар қабул қилинса, трансфер амалга ошиши мумкин.

«Арсенал» 2025 йили Субимендини «Реал Сосьедад» клубидан 70 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида саккизта ўйинда майдонга тушиб, бир голли узатма муаллифи бўлди.

Субимендининг англиялик клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!