"Арсенал" Европа чемпионлар лигаси ғолиби учун катта сумма тикади
«Пари Сен-Жермен»нинг қанот ҳужумчиси Брэдли Баркола яқин вақтларда Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтиши мумкин.
Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, «канонирлар» Франция чемпионига Барколани сотиб олиш бўйича расмий таклиф йўллашга тайёрланмоқда. Манбага кўра, англияликлар 80 миллион евро миқдорида таклиф беришни режалаштирган.
Айни пайтда 23 ёшли француз ҳужумчига фақат «Арсенал» эмас, балки «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Бавария» ва «Барселона» каби топ клублар ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Баркола барча мусобақалар доирасида жами 49 ўйинда майдонга тушди, 13 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар