"Арсенал" ёшларга ишонишда давом этади
"Арсенал" ҳужумчиси Габриэль Мартинелли жамоа билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда "Sport.es" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, бразилиялик форварднинг "канонирлар" билан янги келишуви 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шартноманинг молиявий томонлари ошкор қилинмади.
Маълумот учун, Мартинелли 2019 йилдан бери Лондон клубида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсум 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уриб, икки голга ассистентлик қилган.
Фикрлар