“Арсенал” ёзда ПСЖ юлдузини сотиб олмоқчи

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Fichajes нашри хабарига кўра, форвардни Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Канонирлар" раҳбарияти ёзда франциялик футболчини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозирча футболчининг ўзи бундай ўтишдан манфаатдорми ёки йўқлиги номаълум.

Усмон Дембеле ПСЖга 2023 йилда "Барселона"дан 50 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи Париж клуби сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Дембелени 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!