“Арсенал” ёзда Туринга кўчиб ўтган футболчини сотиб олмоқчи
Ads

 

Италиянинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Хавбекка Англиянинг “Арсенал”и қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар “Ювентус” футболчисини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Ёзда Римдан Ромага кўчиб ўтган Пьянич кишки трансферлар мавсумида “Туманли албион”га келиши мумкин.

“Тўпчилар” 26 ёшлик футболчига тахминан 28 миллион фунт стерлинг беришлари кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Пьянич бу мавсум Италия чемпионатида 13 ўйинда 5 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилишни уддалаган ва бир марта ассистентлик қилган.  

Минбар

Барча блоглар