“Арсенал” юлдузига Бразилиядан таклиф тушди

CHERY AUTO

"Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Жезус фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Tecno

"Мail Sport" нашри берган маълумотига кўра, 28 ёшли футболчини Бразилиянинг "Палмейрас" жамоаси ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бироқ "тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета жорий трансфер ойнасида ҳужумчини сотилмаслигини маълум қилган. Испаниялик мутахассис АПЛ чемпионликки учун курашда форварднинг ёрдами тегишига умид қилмоқда. 

Бразилиялик футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 20 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Жезус жорий мавсум "канонирлар" сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!