Ads

Италиянинг “Удинезе” клуби ҳимоячиси Сильван Видмер фаолиятини “Арсенал” сафида давом эттириши мумкин.

TransferMarketWeb нашри тарқатган хабарга қараганда агар Эктор Бельерин “канонирлар” сафидан кетса, у ҳолда Лондон клуби айнан 24 ёшли швейцариялик футболчига таклиф билан чиқишади.

Айтиш керакки, Видмернинг “Удинезе” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бельеринга Туриннинг “Ювентус” жамоаси жиддий қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.