“Арсенал” захира режасини ишга туширди
"Арсенал" ёзги трансфер ойнаси пайтида "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилемансни сотиб олиш фикридан қайтди. “Football London” нашри хабарига кўра, "канонирлар" футболчини бир йилдан сўнг текинга қўлга киритишни режалаштирмоқда.
Гап шундаки, Тилеманснинг “Лестер” билан шартномаси тугашига атиги бир йил қолган, бироқ “тулкилар” ярим ҳимоячини 40 миллион евродан камига қўйиб юбориш ниятида эмас. Бу нарх "Арсенал"га тўғри келмайди, шунинг учун "канонирлар" келаси ёзгача кутмоқчи.
Аввалроқ Тилеманснинг ўзи Микель Артета бошчилигидаги клубга ўтмоқчи эканлигини билдирган эди. Бельгиялик футболчи дастлаб Чемпионлар лигаси клубига ўтишни хоҳлаган, аммо "Арсенал" лойиҳаси ярим ҳимоячини Лондон клуби билан шартнома имзолашга кўндирган эди.
Фикрлар