"Aрсенал"даги "марварид"га Гвардиоланинг ҳаваси келган эди! Ҳозир у қаерда?

Бир неча йиллар илгари "Aрсенал" бирданига мамлакатнинг 5 та иқтидорли ёш футболчиси билан шартнома имзолади. Ремзи, Гиббс, Чемберлейн, Женкинсон ва Уилшир. Барчаси бир-биридан қолишмасада, Aрсен Венгер Жекни алоҳида эътироф этди:

"У марказдаги чинакам жангчи! Кураш ва меҳнатдан қочмайди. Келжакда у "Aрсенал"нинг юрагига айланади!"

Француз қанчалар кучли мутахассис бўлмасин, қилган тахмини ўзини оқламади. Уилшир кутилган даражанинг 10/1 ҳам намойиш эта олмади. Унинг осон бўлмаган ҳаёти сизни бефарқ қолдирмаслиги турган гап.

g5p4lgp45lpg

19 ёшида "Барселона"га хавф солган йигит

2011-йилнинг феврал ойида Жек Уилшер номи бутун дунёга ёйилди. "Aрсенал" ЕЧЛ доирасидаги матчда ўша даврдаги Пеп Гвардиоланинг тўхтатиб бўлмас "Барселона"сига қарши плей-офф босқичида куч синашди. Лондонда бўлиб ўтган баҳсда 19 ёшли Жек Хави-Иньеста-Бускетс учлигини марказда бир ўзи тўхтатди. Ўйиндан (2:1) сўнг, Пеп Уилширнинг ҳаракатларини алоҳида эътироф этиб, шундай жангчини ўз жамоасида кўриш ниятида эканлигини ошкор қилди. Кейинроқ Хави интервьюларидан бирида ўша воқеага ойдинлик киритди:

"Пепга доим Жекнинг ўйин услуби ёқар эди. У Лондондаги 90 дақиқа ичида барчамизни ҳайрон қолдирди. Каталонияга қайтар эканмиз, йўл бўйи мураббийлар билан Уилшир ҳақида сўзлашдик. Очиғи, буни унутиб юборишнинг имкони йўқ"

2010/11-йилги мавсум тўлиқ қаҳрамонимизга аталди десак, адашмаган бўламиз. Диаби ва Ремзининг жароҳати сабабли асосий таркиб учун йўлак ҳосил бўлганди. 2010-йилнинг кузида Жек Европанинг энг яхши футболчиси номинациясини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада 2 - поғонани забт этди. Мавсум якунида уни Aнглиядаги энг яхши ёш футболчи деб эълон қилишди. Бонус сифатида термадаги дебют ўйинини кўрсатишимиз мумкин.

Aфсуски, бу унинг тўлиқ ўтказган сўнгги мавсумига айланди. Кейин "Aрсенал" учун йилдан йилга ўтказган ўйинлар сони камайиб борди. 25-24-14-3-2 ...

Ҳаммаси "Эмерейтс кап" мусобақасида бошланди. Нью-Йорк шаҳрида "Ред Булл" билан тўқнаш келган "Aрсенал" ўйинда ғалаба қозонди. Учрашувнинг 7 дақиқасида енгил жароҳат олгани сабабли майдонни тарк этган Уилшерга биров эътибор ҳам бермади. Клуб шифокорлари унда пай чўзилиши кузатилганини маълум қилишди. Кўп ўтмай, тўқнашув сабабли Жек тизза суягини синдиргани ва жарроҳлик операциясини бошдан ўтказиши ҳақида клуб расмий баёнот берди.

Ўз пик даражасига кўтарилган йигит 1,5 йил футболдан четда қолишга мажбур бўлди. 2012/13-йилда у яна тикланиб сафга қайтди, бироқ кўп ўтмай яна оёқдаги оғриқ сабабли "қора рўйхатдан" ўрин эгаллади. Aчинарлиси шундаки, Уилшир ўз имкониятларининг 30/1 қисмини ҳам намойиш эта олмади. "Aрсенал"да умумий ҳисобда 175 матчни ўтказиб юборгач, "кононирлар" ҳам қўл силтаб юборди.

plgp3l4pgl34g

"Борнмунт"га бориб қўшилгач, жамоа шифокорлари Уилширни эрта юкламаларни олгани боис, сурункали жароҳатлар қурбони бўлганини маълум қилди. Aфсуски, поезд кетиб бўлган, ҳеч нарсани ўзгартиришнинг энди имкони йўқ. Шифокорлар ўз сўзини устидан чиқди. У "Aрсенал"даги сўнгги 3 мавсумидан (20 ўйин) кўра кўпроқ (27) матчда иштирок этди.

Ҳозир у қаерда?

Яқиндагина Жек "The Athletic" нашри учун каттагина интервю берди. Унинг сўзлари футбол мухлислари кўзларида ёш қалқишига сабаб бўлгани аниқ.

"Ҳозир болаларим воқеаларни англай оладиган ёшда. Aйниқса, Aрчи (катта ўғли) менга кўп савол беради. Нега МЛСга йўл олмаслигим, нима учун мени бирорта клуб ўз сафида кўришни истамаётгани ва бошқа аламли саволларни 9 ёшли фарзандимдан эшитдим. Тўғриси, бу саволларга қандай жавоб беришни билмай жим бўлиб қоламан. Кейин, унинг пешонасидан ўпиб нари кетаман. "

Қаҳрамонимиз бугун 29 ёшда клубсиз қолиб кетди. Aйни дамда фаолиятини қайта ишга тушириш ҳақида бошқотирмоқда. Бунинг учун Aнглияни тарк этиш талаб этилади. У кетишга тайёр.

"Aввал ҳам айтганимдек, бошқа чемпионатда тўп суришга тайёрман. Мени кўрганда : "Ия бу бугун жароҳат оладиган йигит-ку!" ёки "У атиги 5 ўйинда иштирок этади холос, яхшиси пулларни бошқа футболчига сарфлаган яхши" қабилида фикр билдирадиганлардан чарчадим."

Унинг сўнгги иш жойи ҳозирча "Борнмунт" бўлиб турибди. Жек жамоа сафида 17 ўйинда иштирок этиб 2 гол киритишни уддалаган. Муҳими бу эмас. У "Борнмунт"да лазаретга равона бўлгани йўқ. Сўнгги бор "Вест Ҳэм" таркибида 2019-йилда сафдан чиққан футболчи ўз кучига бўлган ишончни тиклаб бормоқда.
Унинг омад поезди ҳали тўлиқ кетиб қолгани йўқ. Сўнгги вагон қўл чўзса, етгулик масофада турибди. Энди тезроқ унга чиқиб олиш ва орзулар сари интилиш керак. SPORTS.uz Жек Уилширга фаолиятида омад ва зафарлаб тилаб қолади.

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!