“Арсенал”дан ҳам пул, ҳам футболчи сўрашмоқда

Ёзги трансферлар вақтида “Арсенал” ва “Рома” ўзаро футболчи алмаштириши мумкин.  Римликлар анчадан буён “тўпчилар”га керак бўлмай қолган Генрих Мхитаряннинг ўрнига Жастин Клюйвертни бермоқчи.

Бу алмашувни машҳур агент Мино Райола амалга оширишга бел боғлаган.

“Арсенал” бу таклифни қабул қилмаслиги ҳам мумкин. Чунки Мхитаряннинг бугунги кундаги трансфер нархи 14 миллион евро. Клювертни олиш учун лондонликлар яна 20 миллион евро қўшиб тўлашларига тўғри келади.

Мхитарян мавсумни ижара асосида “Рома”да ўтказмоқда ва унинг ўйини маъқул келгани учун римликлар футболчини тўлиқ трансфер қилмоқчи.

Таниш-билиш кетмайди. Зидан ишсиз қолмоқда

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)