"Арсенал"га "Челси" ҳужумчиси керак

  • 16 июль, 2021, 10:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Тэмми Абрахам жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Tecno

The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда, 23 ёшли англиялик футболчига "Арсенал" жиддий қизиқиб қолган. "Челси" эса Тэмми учун ҳамшаҳаридан 40 миллионов евро талаб қилмоқда. Шу сабабли “канонирлар” уни қўлга киритиши учун бир нечта футболчисини сотишига тўғри келади.

Ўз навбатида болалигида Тьерри Анрининг мухлиси бўлган Абрахам “Арсенал”га кўчиб ўтишга қарши эмас.

Тэмми Абрахам “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум АПЛда 22 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 6 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!