Нигериялик сиёсатчи ва бизнесмен Оржи Узор Калу "Арсенал" акцияларини харид қилмоқчи эканлигини таъкидлаб ўтди.

Футболда менга "Эниимбой" (Нигерия чемпионлигини қўлга киритган клуб) жамоаси билан эришган ютуқларимиз иштиёқ бағишлайди.

Футболга сармоя киритишимиз, Африка футболини ривожланишига хизмат қилади, деб ўйлайман. Мен "Арсенал"нинг 35 фоиз акцияларини сотиб оламан. Мақсадимиз "Эниимбой"да бажарганимиздек, АПЛ ва ЕЧЛ чемпиони бўлиш.

Буюкликка эришмоқчи бўлсангиз, севимли ишингиз билан машғул бўлишингиз керак. Лондон клубига совринларни қайтариш учун менга жамоанинг акциялари керак," - деди Калу.

Амалдор Нигериянинг Daily Sun ва The Telegraph нашрларига эгалик қилади.

"Арсенал"нинг 97 фоиз акцияси америкалик Стен Крокега тегишли.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)