“Арсенал”нинг 88% мухлиси Венгернинг кетишига овоз берди
Ads

 

Лондоннинг “Арсенал” клуби мухлислари – The Arsenal Supporters Trust гуруҳи ҳар йилги мажлис олдидан сўровнома ўтказди. Унда жамоа бош мураббийи Арсен Венгернинг ишида қолиш-қолмаслиги сўралган.

Сўровномада иштирок этганларнинг 88 фоизи Арсен Верген “Арсенал”да ишини тўхтатиши кераклигига овоз берди. Респондентларнинг атиги 7 фоизи франциялик мутахассиснинг ишини давом эттиришини қўллаб қувватлади.

“Арсенал” АПЛ 29-туридан кейин 45 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. “Тўпчилар” чемпионат етакчиси “Манчестер Сити”дан 33 очко, ЕЧЛ йўлланмасини берувчи ўриндан 13 очко ортда бормоқда.