Мавсумни «Сент-Этьен» клуби сафида ижарада ўтказган ҳимоячи Вильям Салиба яна «Арсенал»га қайтди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, “канонирлар” 19 ёшли футболчи Франция кубоги финалида иштирок этиши учун “Сент-Этьен” билан ижара шартномасини узайтириш масаласида музокаралар ўтказган, аммо, бу музокаралар муваффақиятсиз якунланган.

Эслатиб ўтамиз, “Сент-Этьен” ва ПСЖ клублари ўртасидаги Франция кубоги баҳси 24 июль куни «Стад де Франс» стадионида бўлиб ўтади.

Салиба муддатидан аввал якунланган Франция чемпионатида 12 та ўйинда иштирок этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар