"Арсенал"нинг келажаги ёшлар қўлида!

  • 20 декабрь, 2022, 16:53
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби жамоанинг ёш футболчилари билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаш ниятида. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Tecno

Қайд этилишича, "тўпчилар" тез орада Букайо Сака, Габриэль Мартинелли ва Уильям Салиба билан музокараларни бошлайди. Бу футболчиларнинг шартномалари 2024 йилнинг ёзида тугайди, шунинг учун клуб раҳбарияти ўз футболчиларининг келажагини олдиндан ҳал қилиб қўйишни мақсад қилган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, 21 ёшли Габриэль Мартинелли айни дамда 60, Букайо Сака 90, Уильям Салиба эса 50 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 14-турдан сўнг 37 очко билан АПЛда пешқадамлик қилмоқда. Жамоа "Манчестер Сити"дан 5 очкога олдинда кетяпти. Европа Лигасида эса "тўпчилар" ишончли тарзда гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва келгуси босқичга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!