"Арсенал"нинг қишки трансферлар давридаги илк хариди ким бўлиши маълум

Лондоннинг “Арсенал” клуби қишки трансферлар даврида “Лестер” ярим ҳимоячиси Уилфред Ндидини ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” устози Микель Артета давралар оралиғида жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва бу борада айнан 23 ёшли нигериялик футболчининг номзодини илгари сурмоқда. “Арсенал” Ндиди учун “тулкилар”га 47 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Ндиди жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!