"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Туркия клуби билан шартнома имзолади

"Арсенал"нинг собиқ вакили Николас Пепе фаолиятини Туркияда давом эттирадиган бўлди. У "Трабзонспор" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. 

Image

Маълум бўлишича, Пепе янги жамоаси билан бир йиллик битим имзолади. Шартномани яна бир йилга узайтириш имкони ҳам бор. 

Аввалроқ, 28 ёшли вингер "Арсенал" билан шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланганди. У 2019 йили 72 миллион фунтга сотиб олинган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!