"Арсенал" клуби ва Дания терма жамоаси собиқ футболчиси Никлас Бендтнер фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

“Мен бу ишнинг охири борлигини биламан. Барчаси тугаганлигини англашим учун менга кўп вақт керак бўлади деб ўйлайман. Энди мен футбол берган нарсани берадиган яна бир нарсани қилишим керак.

Футбол ҳаётимнинг ажралмас қисми ва мен бундан кетишни истамайман. Шу сабабли мен мураббийлик бўйича таҳсил оламан”, - деди Никлас.

Бендтнер “Арсенал”дан ташқари “Ювентус”, “Вольфсбург” ва “Копенгаген” клубларида ҳам тўп сурган. Дания терма жамоасида 81 та ўйинда иштирок этган ва 30 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар