Ads

“Лос-Анжелес” клуби форварди Карлос Вела кеча МЛСнинг навбатдаги туридан ўрин олган “Даллас”на (2:0) қарши баҳсда ғалаба голига муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, 30 ёшли мексикалик футболчи шу тариқа мавсумда ўтказилган 13та ўйинда 13та гол урди ва у ҳозирча тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ундан кейинги поғонада эса 9та гол урган “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби форварди Златан Ибрагимович бормоқда. Бироқ, айтиш керакки, швециялик футболчи Веладан 3та ўйин кам ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Карлос Вела мухлисларга Лондоннинг “Арсенал” клубидаги фаолиятидан яхши таниш.