“Арсенал”нинг учта нозик нуқтаси кўрсатилди
“Арсенал”нинг собиқ ҳимоячиси Мартин Киоуннинг фикрича, “тўпчилар” таркибни мукаммал кўринишга келтириш учун бу ёзда учта позицияни кучайтириши керак.
Ҳозирча “Арсенал” фақат эркин агент Иллан Мельени захира дарвозабони сифатида ўз сафига қўшиб олди. Шу билан бирга, жамоа бельгиялик ҳужумчи Леандро Троссар билан хайрлашди.
Янги мавсумда Микель Артета шогирдлари Англия Премьер-лигаси чемпионлигини ҳимоя қилади. Киоуннинг фикрича, жамоа камида учта позицияни мустаҳкамлаши керак.
- Менимча, “Арсенал”га яна бир ярим ҳимоячи керак. Ўйинни назорат қила оладиган футболчига эҳтиёж бор.
Шунингдек, чап қанот ҳужумчиси ҳам зарур. Мутасаддилар марказий ҳужумчи учун ҳам трансфер бозорига чиқса, ҳеч ким бунга қарши бўлмайди.
Футболчиларнинг аксарияти “Арсенал”га ўтишни хоҳлайди. Аммо энг муҳими – бу ерда муваффақият қозонган футболчилар билан шартномаларни узайтиришлан иборат. Уларни сақлаб қолиш, мавжуд салоҳиятни янада ривожлантириш ва кейин сифатли кучайишни амалга ошириш керак. Чунки гап чемпионлар ҳақида кетяпти, - деди Киоун.

Фикрлар