
"Арсенал"нинг яна бир футболчиси Римга йўл олиши мумкин
“Арсенал” ҳимоячиси Саед Колашинац фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Deutschland нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “бўрилар” 27 ёшли футболчини ўтган қишки трансферлар даврида сотиб олишга уринган, аммо уддалай олмаган эди. Улар орадан ярим йил ўтиб, яна шу мавзуга қайтишга қарор қилди.
Колашинац “Арсенал”да 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 16 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар