Ads

"Ганновер" ўзининг расмий сайтида Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Такуми Асанони ўз сафига қўшиб олгани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра немис клуби 23 ёшли япониялик футболчини 2018/19 йилги мавсум сўнггига қадар ижарага олди.

Маълумот учун, Асано “канонирлар” сафига 2016 йил келиб қўшилган эди. Бироқ, у ўтган икки йил ичида “Арсенал”нинг асосий жамоасида бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмади. У сўнгги икки мавсумни "Штутгарт"да ижара асосида ўтказди.

Минбар

Барча блоглар