"Арсенал"нинг ёзда амалга оширадиган икки трансфери маълум
Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансфер ойнасидаги сотиб олинадиган футболчиларни режалаштира бошлади.
Британиялик нашрларнинг маълум қилишича, "канонирлар"нинг "short listi"дан икки асосий футболчи ўрин олган. Улардан бири "Брентфорд" ҳужумчиси Айван Тони бўлса, яна бири "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Педру Нету. Пойтахт клуби раҳбарияти бу футболчиларни қўлга киритиш учун тахминан 150 миллион фунт сарфлашга тайёр. Қолаверса, "Арсенал"нинг эҳтимолий ўйинчилари рўйхатида "Реал Сосьедад" хавбеки Мартин Субименди ҳам бор.
Англия чемпионатининг 25-туридан сўнг Артета шогирдлари 55 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар