Аршавин ЦСКА - "Спартак" баҳсидан сўнг: Бу пенальти эди
Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Аршавин ЦСКА - "Спартак" баҳсида мезбонлар ҳимоячиси Вадим Карпов "Спартак" ҳимоячиси Айртон Дантасга қарши қўполлик ишлатганлигиини айтди.
"Биринчи навбатда, пенальти берилмаганлигини таъкидлаган бўлардим. Ҳакам хато қилди, агар у 11 метрлик нуқтани кўрсатганида ҳайрон бўлмасдим.
"Спартак" футболчиси тўпга биринчи бўлиб чиқди, курашда Карпов кечикиб қолди. Умуман олганда, бу пенальти эди," - деди Аршавин.
РПЛнинг 7-турида ЦСКА ва "Спартак" қарама-қаршилиги бўлиб ўтди ва "армиячилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар