Аршавиннинг голи энг чиройли деб топилди (видео)
Ads

Айни дамда Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоасида фаолият олиб бораётган Россия терма жамоасининг собиқ сардори Андрей Аршавин киритган гол Олма Ота шаҳри жамаосининг ортда қолаётган мавсумнинг энг чиройли голи деб топилди.

“Қайрат” клуби матбуот хизматининг хабар беришича, Аршавиннинг “Тараз” жамоаси дарвозасига киритган голи энг чиройли дея эътироф этилган.

Маълумот учун, 35 ёшли хавбек ўтган мавсум “Қайрат” сафида 28та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришган.