Арслонмурод Амонов АГМКга қайтди

АГМК футбол клуби навбатдаги трансферни расмийлаштирди.

Олмалиқлик футбол мухлислари ёқимтойига айланган ва 2015-2016 йилги мавсумларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Арслонмурод Амонов яна "ўз уйи"га қайтди.

АГМК футбол клуби туркманистонлик қанот ярим ҳимоячиси Арслонмурод Амонов билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Арслонмурод Амонов АГМКдан сўнг Ўзбекистон чемпионатида маълум вақт "Бухоро" ва "Локомотив" шарафини ҳимоя қилди. Янги мавсумдан эътиборан эса Амонов яна жонажон жамоасига айланган АГМК либосида ўз ўйинлари билан яна мухлислар олқиши ва ишончини қозонишга ҳаракат қилади.

Арслонмурод Амонов АГМК сафида 55 ўйин ўтказган ва 8 голга муаллифлик қилган. Шунингдек, Амонов Туркманистон миллий жамоаси аъзоси ҳисобланади. Арслонмурод Амонов Туркманистон терма жамоасида ҳозирга қадар 38 ўйин ўтказиб, 10 та гол муаллифига айланган.

Манба: АГМК телеграм расмий канали

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!