Арслонов ОКМК устидан қозонилган ғалаба, "Андижон" ва унинг мухлислари, шунингдек, танқидга учраган шогирди ҳақида гапирди

Cоcа-Cоlа Суперлига 14-турида ОКМКни мағлуб этган “Сурхон” бош мураббийи Сергей Арсланов ғалаба, Асадбек Каримов, навбатдаги рақиб ва Шайдулов ҳақида гапирди.

“Бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик. Биринчи тайм кескин ва тезкор тарзда ўтди. Иккинчи тайм ҳам тезкорликда биринчисидан қолишмади. Тўп учун курашларда ва ҳаводаги дуэлларда рақибдан устунлик қилдик ва бу ғалаба учун муҳим омил бўлди. Иккинчи даврани яхши кайфиятда бошлашимиз муҳим эди. Ғалаба учун футболчиларга раҳмат”, - деди мураббий.

“Асадбек Каримов олдинги ўйинларда журналистлар томонидан анча танқид қилинганди. Каримов жуда яхши футболчи. Ўз устида яхши ишлайди. Рақиб билан яккакурашлардан қочмайди ва доимо кескинлик яратади. Унга имконият бердик ва у бизни уялтирмади”.

“Кейинги тур сафарда анча қийин рақибга қарши ўйнашимизни биламиз. “Андижон” ўз уйида мухлислари қаршисида бошқача ўйин намойиш этади. Биз бундай ҳолатни яқинда Хитойдаги йиғинимиз давомида кўрган эдик. Хитойда 17000 мухлис қаршисида ўйнаш қандай қийинлигини билдик. Бир-биримизни умуман эшитмадик. Андижонда ҳам деярли шундай ҳолат ва биз бунга тайёрмиз. Аввал ҳам айтганимдек рақиб ажратмаймиз ва ҳар бир жамоага жиддий муносабатдамиз”.

“Беҳруз Шайдулов ҳақида гапирсам, уни учта сўз орқали тарифлаган бўлардим – ишонч, профессионаллик ва стабиллик”.

ПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!