Артета: Агар шундай давом этсак, ўзимиз истаган ерда бўлмаймиз

Микель Артета "Арсенал"нинг "Фулхэм"дан учралган мағлубиятига изоҳ берди: 

"Бугундан ҳаммасини қайтадан ишга туширишимиз керак. Мағлубиятларни бир неча кун давомида ҳазм қиламиз.

Бугун (кеча) содир бўлган воқеа бошқа такрорланмаслиги зарур. Агар шундай давом этсак, ҳеч қачон ўзимиз истаган ерда бўлмаймиз. 

Бугунги учрашув йилни юқори ўринларда якунлаш учун ажойиб имконият эди. Бугун мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлди", - деди "канонирлар" устози. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!