Артета АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи (фото)
АПЛда август ойининг энг яхшилари эълон қилинди. Унга кўра, ойнинг энг яхши мураббийи "Арсенал"да иш олиб бораётган мутахассис Микель Артета бўлди.
У мазкур ойда 5 ўйин ўтказди. Эътиборлиси, Артета ушбу ўйинларнинг барчасида зафар қучган.
Микель билан бир қаторда ушбу мукофот учун Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Антонио Конте ("Тоттенхэм"), Грэм Поттер ("Брайтон" собиқ мураббийи, ҳозир "Челси"да) ҳамда Марку Сильва ("Фулхэм") каби мураббийлар кураш олиб борганди.
Фикрлар