Артета АПЛнинг март ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Премьер-лиганинг март ойидаги энг яхши мураббийи бўлди. Бу ҳақда АПЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Март ойида Лондон клуби Артета бошчилигидаги 4 та ўйин ўтказиб, 4 та ғалабага эришди. "Канонирлар" "Эвертон" (4:0), "Борнмут" (3:2), "Фулхэм (3:0) ва "Кристал Пэлас" (4:1)ни мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 28-турдан кейин 69 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!