Артета “Арсенал”га ўз жавобини айтди
Ads

"Манчестер Сити"да Хосеп Гвардиолага ассистентлик қилаётган Микель Артета ўзини бош мураббийликка таклиф қилаётган "Арсенал"га жавобини айтди.

Goal.com интернет сайти тарқатган хабарга кўра 36 ёшли испаниялик мутахассис “канонирлар” бошқарувини ўз қўлига олишга розилик билдирган. Бундан ташқари у ўз штабига “Арсенал”даги собиқ жамоадоши Санти Касорлани ҳам киритмоқчи.

Хабарларга қараганда Артета яқин вақтлар ичида “Арсенал” бош мураббийи сифатида расман эълон қилинади.