Ҳусановнинг "Брайтон"га қарши ўйини эътироф этилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АПЛнинг 21-турида "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" жамоасини қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Ушбу беллашувда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг ўйини "шаҳарликлар" томонидан юқори баҳоланди.

"Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" ҳимоя марказида жуда пухта ва ишончли ўйин намойиш этди. Ҳимоячи тезлик ва кучни маҳорат билан уйғунлаштириб, хавфли "Брайтон" ҳужумчиларига қарши жуда самарали ҳаракат қилди", — деб ёзди "Сити"нинг расмий саҳифаси. Шунингдек, у учрашувнинг энг яхши футболчилари қаторидан ҳам жой олди.

Маълумот учун, Хосеп Гвардиола шогирдлари турнир жадвалида 43 очко жамғариб, 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!