Майдонда тўлиқ ҳаракат қилган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси 21-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Брайтон" учрашуви 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Учрашувдаги голларга Эрлинг Холанд (41' пенальти) ва Каури Митома (60') муаллифлик қилишди. Ушбу баҳсда "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ майдонда ҳаракат қилди.

Tecno

Миллий терма жамоамиз аъзосининг "Брайтон"га қарши учрашувда нуфузли аналитик дастурлар томонидан қўйилган баллари билан танишинг.

"Sofascore" - 7.1 балл, "Flashscore" - 7.3 балл, "Whoscored" - 7.1 балл ва "FotMob" дастури Ҳусановнинг ўйинини 7.8 баллга лойиқ кўрди.

АПЛнинг 22-туридан "Манчестер Сити" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!