Артета "Арсенал"нинг асосий футболчиларидан бири билан жанжаллашиб қолди
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета ва жамоа ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи ўртасида можаро келиб чиқди.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис ва франциялик футболчи жамоанинг Абу-Дабидаги йиғини пайтида тортишиб кетишган. Ҳозирча жанжалнинг сабаби номаълум.
Айтиш керакки, Артета Гендузини АПЛнинг ўтган турида “Ньюкасл”га (4:0) қарши ўйинда майдонга туширмади.
Маълумот учун, 20 ёшли Гендузи жорий мавсум “Арсенал” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 3 та голига ассистентлик қилди. Унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар