Артета "Арсенал"нинг янги трансферлари ҳақида гапирди

"Арсенал" Габриэл Жезуснинг узоқ муддат сафдан чиққани боис янги ҳужумчи сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Клуб мураббийи Микель Артета эҳтимолий трансферлар ҳақида гапирди.

"Биз имкониятларни кўриб чиқмоқдамиз ва фаолмиз. Агар жамоани кучайтира оладиган ўйинчиларни топа олсак, ҳаракат қиламиз", - деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" "Атлетико" футболчиси Матеус Кунья трансферига қизиқмоқда, дея хабар бермоқда "The Athletic" нашри. Мадрид клуби бразилияликни қўйиб юборишга тайёр. Уни қўлга киритишни "Вулверхэмптон" ҳам хоҳлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!