Артета: "Бизга шунчаки жисмоний таналар керак эмас"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета клуб қишки трансферлар ойнасида айрим харидларни амалга оширишга интилаётганини айтди.

"Ўтган ёзда бўлгани каби қишки мавсумда ҳам футболчиларни сотиб олишни режа қилганмиз. Бироқ бу жамоа учун ўйин услуби тўғри келмайдиган футболчиларни мажбурлаб олиб келиш дегани эмас, сонга эмас сифатга эътибор қаратамиз.

Бизга шунчаки жисмоний таналар керак эмас, жамоа сифатини яхшилашга кўзи етган йигитлар бизга зарур. Биз клуб спорт директори ва бошқарув кенгаши билан бу борада бирдаммиз", - дея Артетанинг сўзларидан иқтибос келтирди журналист Фабрицио Романо Твиттердаги саҳифасида.

Маълумот учун, Англия премьер-лигасининг 14-туридан сўнг "Арсенал" 37 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда, улар иккинчи поғонадаги "Манчестер Сити"дан 5 очкога олдинда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!