Артета: Бу футболчи мени анчадан бери лол қолдириб келади
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета яқинда “канонирлар” сафига қўшилган Кай Ҳаверцнинг қобилиятлари ҳақида гапирди.
Ҳужумда ҳам ўйнашга қодир бўлган германиялик ярим ҳимоячи июль ойи бошида "Челси"дан "Арсенал"га кўчиб ўтган эди. Унинг трансфер нархи эса 75 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Ҳаверц – узоқ вақтдан бери мени лол қолдириб келаётган футболчи. Мен у билан бир неча марта суҳбатлашганман ва шу вақт ичида айнан у жамоамизни янада кучайтира оладиган ўйинчи эканлиги ҳамда жамоамизга керакли шахслигини дарҳол англаганман”, - деди испаниялик мутахассис ESPN телеканалига берган интервьюсида.
Қай Хаверц ўтган мавсум "Челси" сафида Премьер-лигада 35 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар