Артета: Футболчиларни мажбурламайман

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоа футболчиларига қўйган талаблари ҳақида гапириб ўтди.

"Арсенал" дунё футболида ўзининг ўрнига эга жамоа. Кўп футболчилар бу ерда тўп суришни орзу қилишади. Биз қандай савияда эканлигимизни жуда яхши биламиз.

Футболчиларни жамоага олиб келишга кўндирмайман, агар шундай қилсам, унда бу муносабатлар бошланиши учун тўғри қадам бўлмайди. Менга "Арсенал" учун ва менинг фалсафам бўйича ўйнайдиган футболчилар керак.

Бу қарашим нафақат янги, балки шу кунгача клуб либосини кийиб улгурган футболчиларга ҳам тегишли, - дейди Артета.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!