Артета: Гвардиолага раҳмат айтишим керак

“Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета Англия кубоги финалида “Челси” устидан қозонилган ғалабадан сўнг, “Манчестер Сити”даги устози Пеп Гвардиолага миннатдорлик билдирди.

“Мен ҳаммаси учун Пепга раҳмат айтишим керак, чунки айнан унинг меҳнатлари билан мураббий бўлдим.

Мен футболчиларим билан фахрланаман. Раҳбарият мени жамоани чемпионликка қайтариш учун олиб келганди. Мен эса билдирилган ишонч учун раҳбариятдан миннатдорман”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, кубок финалидаги ғалаба "Арсенал"га Европа лигаси йўлланмасини тақдим этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)