Артета: "Гвардиоланинг менга илк бор қўнғироқ қилганини яхши эслайман..."

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета устози Хосеп Гвардиола борасидаги хотираларни эслади. 

"Гвардиоланинг менга илк қўнғироқ қилганини яхши эслайман. "Мен Англияга боришим мумкин. Ёрдамчим бўлишни истайсанми?", - деганди у. 

Мен унга ҳали футбол ўйнаётганимни ва бунга эрта эканини айтдим. Аслида, Пеп билан 15 ёшлигимдаёқ кўришганман. У менинг кумирим эди. 

У "Барселона" ва "Бавария"да ишлаб юрган кезларида мендан инглиз жамоалари ҳақида кўп сўраб турарди. Уларга қарши қандай ўйнаш мумкинлиги тўғрисида маслаҳатлар сўрарди.

У мен билган энг кучли мутахассислардан бири. Бунга бошқалар ҳам қўшилса керак", - деди испаниялик мутахассис. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!